Follow

O'zbekistonda Internet Ekstremistlarga qarshi qonun chiqarildi !

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонуни имзолади.

Бу қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 30 мартда қабул қилинган, Сенат томонидан 2016 йил 31 мартда маъқулланган. Ҳужжат матни "Халқ сўзи" газетасида чоп этилган. Ҳужжат эълон қилинган кунидан бошлаб кучга кирган.

Унга кўра, Ўзбекистон республикасининг Жиноят Кодексининг Олтинчи бўлим (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига қарши жиноятлар), 17-боб (Жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар), 244-1-моддасига (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материаллар тайёрлаш ёки тарқатиш) ўзгартиришлар киритилган.

Модда номидаги «тайёрлаш ёки тарқатиш» деган сўзлар «тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш» деган сўзлар билан алмаштирилган.

Биринчи қисмнинг диспозициясидаги «шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса» деган сўзлар «шунингдек диний-экстремистик, террорчилик ташкилотларининг атрибутларини ёки рамзий белгиларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш» деган сўзлар билан алмаштирилган.

Иккинчи қисмнинг диспозицияси «шунингдек диний-экстремистик, террорчилик ташкилотларининг атрибутларини ёки рамзий белгиларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш» деган сўзлар билан тўлдирилган.

Учинчи қисми диспозициясининг «в» банди қуйидаги мазмундаги «в» ва «г» бандлар билан алмаштирилган:
«в) диний ташкилотлардан, шунингдек чет эл давлатлари, ташкилотлари ва фуқароларидан олинган молиявий ёки бошқа моддий ёрдамдан фойдаланиб;
г) оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса»;

Жиноят Кодексида бундай жиноятлар учун беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланади.